19:41 / 26.04.2016
1430

Путин судларга фото ва видеоматериалларни далил сифатида олиш мажбуриятини қўйди

Россия президенти Владимир Путин судларга маъмурий ишларни кўриб чиқишда мажбурий далиллар сифатида фото ва видеоматериалларни олиш мажбуриятини қўювчи қонунни имзолади. Бу ҳақда Кремль сайтидаги хабарда айтилди.

"Федерал қонунга кўра, фото- ва киносъёмка, аудио ва видеоёзувлар, ахборот базалари ва маълумотлар базалари ҳамда бошқа ахборот ташувчилар материалларига маъмурий қонунбузарликлар бўйича ишларда эҳтимолий далил эмас, балки тўлақонли далил мақоми берилади", дейилмоқда хабарда.

Аввалроқ Давлат думаси учинчи ўқишда маъмурий қонунбузарликлар ҳақидаги Кодексга судларга фотосурат ва видеоёзувларни мажбурий далил сифатида қабул қилиш мажбуриятини қўювчи тузатишларни қабул қилганди.

Top