Жамият | 12:19 / 26.04.2016
1385
1 дақиқада ўқилади

Самара яқинидаги трассада Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобус ағдарилиб кетди

Россиянинг Самара вилояти ҳудудидан ўтган М-32 федерал трассасида автобус ағдарилиб кетди. Бу ҳақда вилоят ФҲ хизмати хабарига асосланиб, Sputnik хабар тарқатган.

Хабарда маълум қилинишича, ушбу фалокат натижасида Ўзбекистоннинг 3 нафар фуқароси жароҳатланган.

“Поляков аҳоли пункидан 2 км жанубда, М-32 Федерал автомобил йўлининг 171 километрида Чимкентдан Краснодарга келаётган автобус ағдарилиб кетди. Бу ЙТҲ натижасида уч киши жароҳатланди. Уларнинг аҳволи ўртача оғирликда деб баҳоланмоқда”, — дея маълумот берган манба.

Унинг сўзларига кўра, автобусда 60 киши бўлган ва уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари ҳисобланишади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш