Жамият | 21:22 / 27.04.2016
1477
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: номаълум кимса Ливияда 16 мисрликни отиб ташлади

Ливияда номаълум кимса 16 мисрликни отиб ташлади, деб хабар бермоқда Sky News Arabia.

"Бани-Волид шаҳрида Миср фуқароларига қуролли ҳужум қилиниши оқибатида 16 мисрлик ўлдирилди, яна бир неча киши яраланди", деб айтилмоқда хабарда.

Бани-Волид шаҳри Ливиянинг пойтахти Триполидан 160 км узоқликда, жануби-шарқий йўналишда жойлашган. Воқеа тафсилотлари маълум қилинмаган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш