15:56 / 30.04.2016
3005

Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукумат делегацияларининг йиғилиши бўлиб ўтди

2016 йилнинг 25—29 апрель кунлари Гулистон шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси Ҳукумат делегациялари иштирокида Ўзбекистон-Қозоғистон Қўшма демаркация комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Учрашув Ўзбекистон-Қозоғистон Давлат чегараси демаркациясига оид якуний ҳужжатларни тайёрлаш бўйича икки томонлама режа асосида ташкил этилди.

Музокаралар анъанавий конструктив ва дўстона руҳда бўлиб ўтди.

Top