Жамият | 14:05 / 01.05.2016
41936
2 дақиқада ўқилади

Тошкентдаги “Абдуллоҳ ибн Масъуд” жоме масжиди янги таъмирдан чиқарилди

Юртимиздаги кўпгина масжидлар қатори пойтахтимизнинг Учтепа туманидаги “Абдуллоҳ ибн Масъуд” жоме масжиди ҳам янги таъмирдан чиқди, деб хабар берди Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий веб портали.

Шу муносабат билан 29 апрель куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов бу даргоҳга ташриф буюрдилар. Ҳазрат жомени кўздан кечирар эканлар, ундаги икки қаватли хонақоҳ, янги таъмирланган ертўладаги шароит, ояту-ҳадислар билан безалган пештоқ ва деворларни кўриб усталар маҳоратига тасаннолар айтдилар. 

Шунингдек, иккита алоҳида барча замонавий қулайликларга эга таҳоратхона, маъмурият хоналари ҳамда дид билан кўкаламзорлаштирилган ҳовлини шоҳиди бўлиб, мусулмонларга яратилган шароитлардан миннатдор бўлдилар. 

Намозхонларга Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) нинг Меърожга қилган сафарлари ҳақида маъруза қилиб, жума намозини ўқиб бердилар. Аллоҳ уйини таъмирлашда ёрдам берган, кўмаклашган ва ҳашарда камарбаста бўлганлар ҳаққига дуои-хайрлар қилдилар. 

Азизхон ҲАКИМОВ тайёрлади. 

Мавзуга оид