00:16 / 03.05.2016
11384

Марснинг юқори сифатли айланма манзараси тақдим этилди

АҚШнинг парвоз ва коинот тадқиқотлари миллий агентлиги (NASA) Curiosity роботи камералари томонидан олинган Марснинг ажойиб айланма манзарасини тақдим қилди.

Маълум қилинишича, марсоход  бу суратни Эолид тоғи ҳудудидаги Науклуфт ясси тоғлигига чиққанда олган. Марсоход бунда баъзи хатарларга дуч келди, чунки у ўткир ҳарсанг тошлар устидан ўтишига тўғри келди, бу эса унинг алюминий ғилдиракларига шикаст етказиши мумкин эди.

Дарвоқе, Curiosity ғилдиракларида шикастлар борлиги 2013 йилдаёқ сезила бошлаган. Шунинг учун NASA мутахассислари роботнинг фаол қўлланиши муддатини иложи борича узайтириш учун исталган йўналишни пухта режалаштиришларига тўғри келади.

Top