09:31 / 04.05.2016
3662

"Црвена Звезда" жамоаси муддатидан олдин Сербия чемпиони бўлди

"Црвена Звезда" футбол клуби Миодраг Божович бош мураббийлигида муддатидан олдин Сербия чемпионатидаги ғолибликни расмийлаштирди. Бу жамоанинг сафарда "Вождовац" жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратганидан кейин рўй берди.

Иккинчи босқичнинг якунига 2 тур қолганида (плей-офф шаклида) жамоа 33 учрашувдан 45 очко жамғарди ва энг яқин таъқибчиси "Чукарички" жамоасини 11 очкога ортда қолдирди.

Шу тариқа, "Црвена Звезда" миллий чемпионатдаги 27-чемпионликка эришди. Жамоа охирги марта 2013-14 йилги мавсумда чемпион бўлганди.

Черногориялик мутахассис Миодраг Божович ўтган йилнинг 1 июнида жамоани қабул қилиб олганди. У ўз вақтида Россиянинг "Динамо" (Москва), "Локомотив", "Амкар", "Ростов" ва "Москва" жамоаларида ҳамда Черногория терма жамоасида ишлаган.

Top