Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат рақобат қўмитаси UZPAYNETни нархлар бўйича дискриминацияда айблади
Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси UZPAYNET МЧЖ ҚКнинг операторлар — ўз хизматлари учун тўлов қабул қилувчилар учун қўлланиладиган тарифларини ўрганиб чиқди. Қўмита матбуот хизмати хабарига кўра, текширувлар натижасида операторларнинг баъзи тоифаларига нисбатан тарифлар қўллашда дискриминацион шартлардан фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.
Компаниянинг интернет ва бошқа хизматлар учун тўлов қабул қилишда ушлаб қолинадиган пул миқдори эса ўртача 10 фоизни ташкил этади (4,5 фоиздан 15 фоизгача).
Мобил алоқа, шаҳар телефон алоқаси ва коммунал хизматлар бўйича тўлов қабул қилишда ушлаб қолинадиган пул миқдори тўлов суммасининг 4,5 фоизидан ошмайди.
Қўмита UZPAYNET компаниясига нисбатан шартномага дискриминацион шартлар киритиш бўйича иш қўзғади ва унга рақобат ҳақидаги қонунчилик талабларини бузишни тўхтатиш ва йўл қўймаслик ҳақида буйруқ берилди.
Хабарда айтилишича, UZPAYNET монополияга қарши курашувчи қўмита талабларини бажарган ва нархлар сиёсатини қайта кўриб чиққан.
Мавзуга оид
15:53 / 23.01.2019
Антимонополия — давлатнинг «кўринар қўли» ҳақида
13:38 / 01.11.2018
2017-2018 йилларда асосий истеъмол товарлари ўртача нархлари қанчалик ўзгарди?
13:49 / 18.10.2018
Айрим давлат активлари кимошди савдосига қўйилди
21:00 / 07.08.2018