Назарбоевнинг "Нур Отан" партиясидаги ўринбосари Қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинланди
Қозоғистон президенти Нурсултотн Назарбоев "Нур Отан" партиясидаги ўринбосари Аскар Мирзахметовни мамлакатнинг Қишлоқ хўжалиги вазирлигига раҳбар этиб тайинлаган. Бу ҳақда мамлакат раҳбарининг матбуот хизмати хабар тарқатган.
"Мирзахметов Аскар Исабекович Қозоғистон республикасининг Қишлоқ хўжалиги вазири этиб тайинлансин", дейилган президент фармонида.
Мирзахметов 2015 йилнинг августидан буён "Нур Отан" партиясида Назарбоевнинг биринчи ўринбосари сифатида фаолият кўрсатиб келмоқда эди.
У янги вазифасида Асилжан Мамитбековни алмаштирган. Мамитбеков 5 май куни президент иштирокида Ер кодекси бўйича ўтказилган йиғилишдан кейин президент томонидан танқид қилиб истеъфо берганди. Шу куни Қозоғистон Иқтисодиёт вазири Ерболат Досаев ҳам истеъфога чиққанди.
Мирзахметов қишлоқ хўжалиги ва иқтисодий соҳада катта тажрибага эга бўлиб, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди ҳисобланади.
Мавзуга оид
16:58 / 21.03.2019
Кремль Назарбоев истеъфога чиқишдан олдин нима учун Путинга қўнғироқ қилганини ошкор этди
23:21 / 20.03.2019
Кетди, лекин кетмади: Назарбоевнинг истеъфоси нимани англатади?
00:42 / 30.09.2018
Назарбоев «Turkistan» махсус ҳудудини яратиш топшириғини берди
09:16 / 08.09.2017