Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
CAS Платинининг дисквалификацияси муддатини 4 йилга туширди
Спорт арбитраж суди (CAS) УЕФАнинг собиқ президенти Мишель Платинининг 6 йилга футбол фаолиятидан четлатилиши бўйича берилган апелляцияни кўриб чиқди.
Суд қарорига кўра дисквалификация ўз кучида қолган аммо унинг муддати 6 йилдан 4 йилга туширилган. Шунингдек, қўлланган жарима миқдори 72 минг евродан 54,3 минг еврога камайтирилган.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 21 декабрида ФИФАнинг этика қўмитаси Йозефф Блаттер ва Мишель Платинини молиявий фирибгарликда гумон қилиб 8 йил муддатга футбол фаолияти билан шуғулланишдан четлатганди. 2016 йилнинг фквралида ФИФАнинг аппеляция қўмитаси икки амалдорнинг ҳам дисквалификацияси муддатини 6 йилга туширди.
Бунга Платинининг ФИФА тизимида 1999 йилнинг январидан 2002 йилнинг июнигача бўлган даврдаги хизматлари учун 2011 йилнинг февралида 2 млн франк миқдорида тўлов амалга оширилгани шубҳали кўрингани сабаб бўлган.
Мавзуга оид
14:53 / 03.12.2025
CAS Россия чанғичиларига халқаро мусобақаларда қатнашишга рухсат берди
20:54 / 08.08.2025
Лазизбек Муллажонов биринчиси эмас. Допинг сабаб дисквалификация қилинган машҳур ўзбек спортчилари
23:47 / 11.07.2025
«Эрталаб соат 6 да кимдир келишини кутмагандим». Улуғбек Рашидов дисквалификация қилинганига изоҳ берди
09:01 / 26.07.2024