Покистонлик "қуёш болалари" олимларни ўйлантириб қўйди
Олимлар покистонлик ака-уканинг ғайритабиий ҳолатларига изоҳ топа олишмаяпти. Болалар (9 ва 13 ёш) кундузи одатий ҳаёт тарзини кечиради, бироқ қуёш ботганидан кейин улар на ҳаракатлана олишади ва на гапира олишади. Бу ҳақида CBS News хабар берди.
Покистон тиббиёт институти профессори Жавод Акромнинг сўзларига кўра, шифокорлар ҳозирча бундай ғалати аломатларнинг сабабини топа олишмаяпти.
"Шифокорлар болаларнинг нима учун кундузи фаол, қуёш ботгандан сўнг эса кўзларини оча олмасликлари, гапира олмасликлари ва таом истеъмол қила олмасликлари сабабларини тушуниб етиш мақсадида изланишлар олиб боришмоқда", деди Акром.
Шунингдек, олимлар ака-ука яшайдиган қишлоқнинг тупроқ ва ҳавосидан намуналар олишди.
Болалар ночор оилада туғилишган, шу боис ҳукумат уларга бепул тиббий ёрдам кўрсатмоқда. Ғаройиб ака-укадан ташқари бу оилада яна икки фарзанд бор, аммо уларнинг яшаш тарзида ҳеч қандай чекланишлар кузатилмаяпти.
Ака-укаларнинг отаси ўғилларининг ҳолатини оддий изоҳламоқда: "Ўғилларим қуёшдан куч-қувват олишади".
Бироқ шифокорлар қуёш нурига боғлиқ фикрни инкор қилишди, чунки болалар кундузи ёмғирли об-ҳавода ва қоронғу хонада ҳаракатлана олишади.
Мавзуга оид
14:54 / 17.05.2024
Ўзбекистонлик 17 ёшли қиз дунёнинг топ олийгоҳи олимлари билан тадқиқот олиб бормоқда
08:15 / 06.01.2024
Нобел мукофотига муносиб, аммо унга лойиқ кўрилмаган олимлар
14:30 / 07.10.2023
“Бу ер бизнес қиладиган жой эмас” — фаоллар Ботаника боғи тақдиридан хавотирда
15:47 / 16.02.2023