Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда 8 минг йиллик шолипоя аниқланди
Хитойнинг Нанкин музейининг археология институти олимлари 8 минг йил аввалги шолипоя (гуруч экиладиган экин майдони) аниқланганини маълум қилишди. Бу топилган шолипоя сайёрамизда аниқланган энг қадимги шолипоя бўлди.
Цзянсу вилоятининг Сихун уездида, Сариқ денгиз бўйида аниқланган шолипоя 100 квадрат метрлик майдонга эга бўлиб, 10 квадрат метрлик қисмларга бўлиб чиқилган.
Олимлар у ердан олинган тупроқ намуналарини таҳлил қилиб, одамлар қадим вақтлардаёқ гуручни мақсадли равишда етиштирганликлари ҳақидаги хулосага келишди. Олимлар бир қатор қизиқарли топилмаларни, жумладан қадимдаги деҳқонлар томонидан яратилган сувни тўплаш учун ўралар, ариқлар ва сув қочирадиган тешикларни аниқлашди. Карбонлаштирилган ва хонакилаштирилган гуруч бу шолипоянинг ёшини аниқлашга имкон берди.
Институт директори Линь Люгэннинг "Синьхуа" ахборот агентлиги мухбирига маълум қилишича, гуруч Хитойда 10 минг йил аввалроқ ўстира бошланган. Аввалроқ бошқа олимлар 10 минг йиллик карбонлаштирилган гуручни аниқлашганди, бироқ қадимий шолипоялар қолдиқлари жуда кам учрайди.
Мавзуга оид
21:56 / 20.05.2026
Путин Хитойга ташрифини якунлади: асосий маълумотлар
21:35 / 20.05.2026
Ўзбекистон Хитойга 46 млн долларлик табиий газ етказди
20:36 / 20.05.2026
Хитой дунёдаги энг баланд горизонтал осмонўпар бино қурилишини якунлади
18:02 / 20.05.2026