09:09 / 11.05.2016
3931

Фергюсон Почеттино билан учрашди

«Манчестер Юнайтед» жамоасининг собиқ бош мураббийи ва айни вақтда клуб раҳбарияти тизимида фаолият олиб бораётган Алекс Фергюсон 10 май куни «Тоттенҳэм» бош мураббийи Маурисио Почеттино билан учрашган.

«Шпорлар» раҳбарияти ҳам бу учрашувдан бохабар бўлган.

Почеттино букмекерлар томонидан «Манчестер Юнайтед»нинг навбатдаги бош мураббийи бўлиш учун нисбатан кўпроқ имкониятга эга номзод сифатида кўрсатилган. Манчестерликлар раҳбариятига мутахассиснинг ёшлар билан ишлашдаги омилкорлиги маъқул келгани айтилади.

Бундан олдинроқ, ушбу мутахассис жамоаси билан шартномасини 2021 йилгача узайтириши ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид
Top