16:38 / 23.10.2016
9575

Фергюсон Роналду ҳақида 2 оғиз мақтов сўзи айтди

«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ бош мураббийи Алекс Фергюсон ўз собиқ шогирди, ҳозирда «Реал» сафида тўп сураётган Криштиану Роналду ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

«Роналду – барчасига ўзи эришган футболчилар учун энг ёрқин мисол бўла олади. Кўп мураббийлар қайсидир футболчини ўзи етиштиргани ҳақида айтиши мумкиндир. Аммо Роналду барчасига ўзи эришди.

Биз фақат унга муваффақиятга эришиши учун восита ва майдон бердик. Унинг машғулотга муносабати ҳайратланарли  эди. У фантастик даражадаги футболчи бўлиб етишди.

«МЮ»да фантастик футболчилар кўп бўлган – Скоулз, Гиггз, Кантона, – аммо Роналду алоҳида ажралиб туради», – дея Фергюсоннинг сўзларини келтирган El Mundo Deportivo.

Мавзуга оид
Top