Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мексикада ёнғинларда 6 бола ҳалок бўлди
Мексиканинг Сонора штатида содир бўлган икки ёнғин оқибатида 6 нафар ёш бола ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда маҳаллий ҳукуматга иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги.
Полиция маълумотларига кўра, ёнғинлардан бири Эрмосильо шаҳрида юз берган. Ёнғин оқибатида 4 ёшли қиз ва 2 ёшли ўғил бола ис газидан заҳарланиш оқибатида ҳалок бўлди.
Яна битта ёнғин Магдалена-де-Кино аҳоли пунктида содир бўлган. Бу нохуш ҳодиса оқибатида 7, 6, 3 ёшли ўғил болалар ва бир ёшли қизча ҳалок бўлган. Полицияда маълум қилинишича, бу ёнғинда барча болалар ўлимга олиб келган жароҳатлар олганлар.
Прокуратура ёнғинлар сабабларини ўрнатмоқда.