Жаҳон | 12:28 / 13.05.2016
4429
1 дақиқада ўқилади

Курд жангариларига қарши амалиёт ўтказаётган Туркия вертолёти ҳалокатга учради

Туркия Ҳарбий ҳаво кучлари таркибидаги Kobra русумли вертолёти мамлакат жануби-шарқида қулаб тушган. Бу ҳақда Туркия бош штабига асосланган ҳолда РИА Новости агентлиги хабар тарқатган.

Қайд этилишича, ҳалокат натижасида учувчиларнинг иккиси ҳам ҳалок бўлган.

Бу ҳодиса Хаккари вилояти ҳудудида рўй бергани айтилган.

Аниқлик киритилишича, бу вертолёт Чуқурча тумани ҳудудида курд жангариларига қарши аксилтеррор амалиёт иштирокчиси эди. Унинг қулаб тушиши техник носозлик туфайли рўй бергани айтилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш