Light | 18:09 / 14.05.2016
31262
5 дақиқада ўқилади

Болаларни банд килишнинг 25 усули

 

Эътиборингизга болаларни банд қилишнинг ноодатий ва шу билан бирга оддий усулларини ҳавола этамиз. 

1. Ёпишқоқ лентадан машиналар учун йўл ясанг.

2. Рангли бўрлар ўрнига изолентадан фойдаланиш мумкин. 

"Классика" ўйини ёки яна бир бошқа ўйин учун  чизма "чизиб беринг".

3. Идиш учун бир неча губка ва рангли бўрлар - дартс бўйича уюштирилган турнирга керакли нарсалар.

4. Турфа хил қирқилган кийимлар кийдириладиган қоғоз қўғирчоқлар ёдингиздами?

Сиз кийиниш ўйинини амалга оширишингиз мумкин.

5. Бўёқлар солинган целофан пакетлар уйингиз ёнидаги кўчаларни ҳақиқий санъат асарига айлантиради.

Рангли пуфакчаларни ясаш учун сизга қуйидагилар керак бўлади:

⦁  Zip-lock целофан пакетлари
⦁  маккажўхори крахмали
⦁  истеъмол бўёғи ёки акварель
⦁  сирка (уксус)
⦁  сода
⦁  қоғоз сочиқчалар ёки салфеткалар

Крахмал, сирка ва бўёқни аралаштириб, пакетларга 1/3 нисбатда жойлаштиринг. Кейин салфетканинг ўртасига сода сепинг ва ундан пуфакчалар ясанг. Пакетга пуфакчаларни жойлаштиринг ва уни маҳкамлаб ёпинг. Сўнгра унинг ичидаги массани яхшилаб аралаштириб ташланг. Пакет шишишни бошлайди ва бир неча дақиқа ўтиб кўчаларни ранг-баранг бўёқлар билан безовчи " рангли портлаш" содир бўлади.

6. Суюқ елимда истеъмол бўёғи билан чизса, қизиқ ва ранг-баранг расмлар пайдо бўлади.

"Полотно" сифатида сметана ёки пишлоқнинг пластик қопқоқларидан фойдаланса бўлади. 

7. Болани ижодга яқинлаштиришнинг яна бир усулини амалга ошириш учун пақиллайдиган пакетчалар, бўёқлар ва ватманлар керак бўлади (эски гулқоғоз бўлаклари ҳам бўлади).

8. Тўп ўйини учун брезентни ўз қўлингиз билан ясанг.

Сизга брезент, арқон, қайчи, маркер ва скотч керак бўлади.

9. Қирқилган губкалардан минора ясанг.

Бу машғулот шовқин кўтараётган болани вақтинчалик тинчлантиради. 

10. Фольга ва сувли шишалардан дарё ясанг.

11. Қоғоз сочиқ гильзасини деворга маҳкамланг.

12. Агар сизда кераксиз қоп бўлса, ундан тикиш учун "полотно" сифатида фойдаланинг.

Бу машғулот майда моториканинг ривожи учун фойдали бўлади. 

13. Болалигингизда қумда чўп билан чизганингиз ёдингиздами? Ана шу машғулотни уй шароитида амалга ошириш учун шакар тўлдирилган қути ва қаламдан фойдаланинг.

Ҳарфларни катта шаклда чоп этиб, болага уларни чизишни таклиф қилиш мумкин.

14. Палаткали шаҳарча барпо этинг ҳамда "гулхан" ёқишни унутманг.

15. Реактив пуфак ясанг.

Сизга қуйидагилар керак бўлади: 

⦁  арқон ёки леска (2 метр атрофида)
⦁  пуфак
⦁  2та стул
⦁  коктейл учун сомонча
⦁  скотч
⦁  қайчи

Иккита стул ўртасидан арқон тортинг, уни олдиндан сомончадан ўтказинг. Пуфакни шиширинг (лекин боғламанг) ва скотч билан сомончани маҳкамланг. Пуфакни қўйиб юборамиз...ва ракетани учирамиз!   

16. Қўл остингиздаги буюмлар ёрдамида боулинг бўйича турнир ташкиллаштиринг.

17. Мустаҳкам маҳкамланган арқон болаларингиз ўзларини суперқаҳрамон деб ҳис этишлари учун ёрдам беради. 

18. Совунни микротўлқинли печга қўйинг ва фарзандингизга совунли булут совға қилинг.

19. Бир маротабали ликопчалар, чўплар ва пуфак ёрдамида теннис бўйича мусобақа уюштиринг.  

 

Энг асосийси, бундай тўп билан қимматбаҳо идишларни синдириш хавфи туғилмайди.

20. Ёпишқоқ лента ёрдамида "ўргимчак тўри"ни ясанг.

Эски газеталарни думалоқлаб, улардан снаряд сифатида фойдаланинг.

21. Агар хонадонингизда имкон бўлса, зинани "учадиган тепалик"ка айлантиринг.

22. Совун кўпигидан камалак илон ясанг.

Бунинг учун қуйидагилар керак бўлади: 
⦁  пластик шиша
⦁  пайпоқ
⦁  ёпишқоқ лента
⦁  истеъмол бўёқлари
⦁  идиш ювиш воситаси

Пластик шишанинг пастки қисмини кесиб, ҳосил бўлган очиқ жойга пайпоқ кийдиринг. Пайпоқни ёпишқоқ лента ёрдамида мустаҳкамланг. Пайпоққа истеъмол бўёғи томизинг. Идиш ювиш воситасини озгина сув билан аралаштиринг. Пайпоқни ҳосил бўлган аралшмага ботиринг ва камалак пуфакчалар чиқаришни бошланг.

23. Совун кўпиклари билан яна бир ўйин.

Улкан совун кўпиклари ясаш учун сизга совун аралашмаси ва обруч ёки иккита арқонли чўп каби "пуфак чиқарадиган қурилма" керак бўлади.
24. Пуфакларни унга тўлдириб, капитошка ўйинчоқчалар ясанг.

 25. Фарзандингизга ўз либосининг дизайнери бўлишга ижозат беринг.