18:01 / 16.05.2016
21685

Ёмғир туфайли Тошкент кўчаларини сув босди

Сўнгги кунларда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида об-ҳаво серрёмғирлиги билан ажралиб турибди.

Бу ёмғирлар баъзи ноқулайликларни юзага келтирмоқда.

Тошкент шаҳрининг айрим жойларида сув сатҳи бир неча сантиметрга етди. 

Шаҳар автомобил йўлларида тирбандликлар юзага келмоқда. Хусусан эски ТошМИдан Ц1гача, 3-Тузель-3 мавзеси, Сергели ҳамда Жанубий вокзал оралиғида катта сув тўпламлари туфайли тиқилинч ҳолатлар бўлган.

Синоптикларнинг билдиришича, икки кун давомида Тошкентга 19 миллиметр ёмғир ёққан. Бу май ойи нормасининг ярмидан кўпни ташкил этади. 

Прогнозларга кўра, ҳафта ўрталаригача ёғинли кунлар давом этади. Шамол сониясига 15-20 метр тезликда эсиши мумкин.

Top