Президент Тошкентдаги дренаж тизими борасида қатъий эътироз билдирди
Куни кеча бўлган кучли ёмғир ҳақиқий аҳволни кўрсатди, деди Шавкат Мирзиёев. Пойтахтдаги туман ҳокимлари жойига чиқиб, дренаж, яшиллик, ободонлаштириш каби масалаларни тепасида туриб ўзи ҳал қилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди. Шаҳар ҳокимлиги йил якунигача мастер-режа қилиб, дренаж тизимини сунъий ҳавзалар билан бирга қуриш бўйича дастур ишлаб чиқиши керак.
Президент Шавкат Мирзиёев “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор ўтказди.
Расмий хабарга кўра, йиғилишда давлат раҳбари пойтахтнинг дренаж тизими ишига қатъий эътироз билдирган. Куни кеча бўлган кучли ёмғир ҳақиқий аҳволни кўрсатганини қайд этган.
“Дренажни тўғирлашни ўзи етарли эмаслиги, сувни ҳавзаларда тўплаш тизимини қилиб, дарахтларни суғоришга ишлатиш мақсадга мувофиқ экани таъкидланди.
Умуман, пойтахтдаги туман ҳокимлари жойига чиқиб, дренаж, яшиллик, ободонлаштириш каби масалаларни тепасида туриб ўзи ҳал қилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Бундан ташқари, пойтахтда дарахтларнинг касалланиши ҳам кўпайгани қайд этилди.
Шаҳар ҳокимлигига йил якунигача мастер-режа қилиб, дренаж тизимини сунъий ҳавзалар билан бирга қуриш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди”, – дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Эслатиб ўтамиз, давлат раҳбари шу йил январ ойидаги йиғилишда ҳам бу масалага тўхталган, шаҳар ҳокимлиги олдига дренаж тизимидаги энг муаммоли нуқталарда қурилиш ишларини якунлаш ва 1 сентябргача пойтахт дренаж тизими мастер-режасини ишлаб чиқиш вазифасини қўйганди.
Мавзуга оид
14:55
Тошкентнинг 2045 йилгача бўлган бош режаси тасдиқланди
17:38 / 25.12.2024
Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди
15:59 / 25.12.2024
Шавкат Мирзиёев Озарбойжон самолёти ҳалокати юзасидан ҳамдардлик билдирди
00:30 / 25.12.2024