Жамият | 20:19 / 18.05.2016
3670
1 дақиқада ўқилади

ЖССТ Европада Зика вируси тарқалишини башорат қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) жорий ёзда Европада Зика вируси тарқалишини кутаётганини, бироқ одамлар учун хавф "кам ёки ўртамиёна" деб баҳоланаётганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Sky News.

ЖССТ вирус катта эҳтимол билан сариқ безгак чивини яшайдиган жойларда тарқалишини маълум қилди. Асосан, бу чивин тропик давлатларда тарқалган. 

Маълум қилинишича, вируснинг Албания, Босния ва Герцеговина, Болгария, Хорватия, Франция, Германия, Грузия, Греция, Исроил, Италия, Мальта, Монако, Черногория, Руминия, Сан-Марино, Словения, Испания, Швейцария, Туркия ва Ватиканда "ўртамиёна" тарқалиши хавфи мавжуд.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш