06:14 / 20.05.2016
13896

Ислом тараққиёт банки раҳбари ўзгарди

Ислом тараққиёт банки консерваторлар кенгаши Жакарта шаҳрида ўтказаётган 41-давра йиғилиши доирасида Доктор Бандар бин Муҳаммад Ҳажжарни  5 йил муддатга Ислом тараққиёт банки президенти лавозимига расман тасдиқлади.

Таъкидлаш жоиз, Доктор Бандар бин Муҳаммад Ҳажжар ушбу лавозимга тайинланишидан олдин Саудия Арабистони Ҳаж вазири вазифасида ишлаган. 

Банкнинг собиқ Президенти Доктор Аҳмад Муҳаммад Али Маданийнинг нафақага чиққани муносабати билан ўз ихтиёрига кўра истеъфога чиққани маълум қилинди, деб ёзади Muslim.uz портали. 

Top