Спорт | 09:01 / 23.05.2016
3237
1 дақиқада ўқилади

Ҳиддинк маслаҳатчи сифатида «Челси»да қолади

«Челси» бош мураббийи Гуус Ҳиддинк янги мавсумда ҳам жамоада қолади ва маслаҳатчи сифатида иш олиб боради.

«Техник маслаҳатчи - қулоққа бошқача эшитилади, аммо мен дарҳақиқат «Челси»да маслаҳатчи сифатида қоламан.

Бу ишга клубнинг собиқ футболчиларини жалб этмоқчиман. Ўтган ҳафтада Дрогба ва Чех билан гаплашиб олдим. Бу йигитлар дарҳақиқат «Челси»нинг афсоналари ва кўплаб совринларни қўлга киритишган. 

«Челси» – кўп йиллик жамоа, лекин жамоа кейинги 15 йилда, шу футболчилар даврида кучайди.

Бу одамлар ҳамиша «Челси»га яхши бўлишини исташади ва улар фаолиятини якунлагач ҳам жамоага кўп ёрдам бериши мумкин», - дейди Ҳиддинк.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш