Спорт | 18:31 / 24.05.2016
7029
1 дақиқада ўқилади
Флойд Мэйуэзер Конор билан жанги қачон ўтказилишини маълум қилди
5 та вазн тоифасида жаҳоннинг собиқ чемпиони Флойд Мэйуэзер (49–0, 26 КО) аралаш қоидалар бўйича ярим енгил вазн тоифасида UFC чемпиони, ирландиялик Конор МакГрегорга (19-3) қарши қачон жанг қилишини айтиб ўтди.
«Ҳозир биз Конор билан ўтказиладиган жанг борасида музокаралар ўтказмоқдамиз. Яқин вақт ичида сиз бу бўйича аниқ маълумотларни билиб олишингиз мумкин бўлади.
Жанг йил охирида Лас-Вегасда бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Барча бу жангни кўришни истайди. Бу ММА ва бокс ўртасидаги буюк тўқнашув бўлади», - дейди Мэйуэзер.
Бундан олдин Коннор Макгрегор ва Флойд Мэйуэзер жанги учун миллиард долларлик шартнома тузилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.