Жаҳон | 18:22 / 25.05.2016
7297
1 дақиқада ўқилади

Порошенко бутун дунёни ғалаба билан табриклади

Украина президенти Петро Порошенко Надежда Савченконинг асирликдан қайтиб келиши муносабати билан ўзининг фейсбукдаги саҳифасида бутун дунёни ғалаба билан табриклади.

"Бизнинг Надеждамиз Украина заминида. Мен уни қайтиши билан шахсан муборакбод этаётганимдан хурсандман!!! Украинани ва бутун дунёни бизнинг ғалабамиз билан табриклайман! Худога шукрки, бу сафар барчаси амалга ошди. <...> Бу ғалабада менга ёрдам кўрсатган барчага раҳмат. 709 кун давом этган асирлик якунига етди", дея ёзган Порошенко.

Бундан олдинроқ, Надежда Савченко Борисполь аэропортига қўнгани ҳақида хабар берилганди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш