Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқ ҳукумати: 1 ҳафтадан кейин Ал-Фаллужа ИШИДники бўлмайди
Ироқ ҳукумати вакили Басам ал-Ҳусайнининг маълум қилишича, мамлакат қуролли кучлари Ал-Фаллужани ИШИДдан тўла озод қилиш учун кўпи билан яна бир ҳафта сарфлашади. Бу ҳақда Sputnik агентлиги хабар тарқатган.
"Умид қиламанки, биз 3-4 кун ичида, кўпи билан 1 ҳафтада Ал-Фаллужани озод этамиз. Бу аниқ", дейди ал-Ҳусайни.
Унинг аниқлик киритишича, шаҳарни озод қилиш операцияси Ироқ ҳукуматининг шаҳардаги тинч аҳоли вакиллари орасида йўқотишлар камроқ бўлишини таъминлаш истаги туфайли секинлашмоқда. Унинг фикрича, Ал-Фаллужани озод этиш орқали ИШИДнинг Ироқдаги кучлари ҳаракати тўсилади.
Бундан оодинроқ, Ироқ ҳукумати Ал-Фаллужани озод этиш амалиётларини шаҳар аҳолиси хавфсизлигига катта таҳдид борлиги туфайли тўхтатишга қарор қилгани ҳақида хабар берилганди.