Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Спорт | 18:05 / 03.06.2016
5130
1 дақиқада ўқилади
«Лестер» Германия терма жамоси дарвозабони билан 4 йиллик шартнома имзолади
Германия терма жамоаси дарвозабонларидан бири Рон-Роберт Цилер расман «Лестер» жамоаси аъзосига айланди.
Инглиз клуби Германия терма жамоаси сафида 2014 йили ЖЧда ғолиб бўлган 26 ёшли бу дарвозабон билан 2020 йилнинг июнига қадар шартнома тузган.
Трансфер қиймати ва футболчининг янги жамоасидаги маоши миқдори ҳақида аниқ маълумотлар келтирилмаган.
«Лестер» Циглер учун «Ганновер»га 3,5 миллион евро тўлаши ҳақида хабарлар берилганди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш