Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 22:43 / 08.06.2016
6659
1 дақиқада ўқилади
Россия Исроилга Сурияда қўлга олинган танкни топширди
Россия Исроилга 1982 йилда биринчи Ливан уруши давомида Сурия қўшинлари томонидан қўлга олинган М48 "Магах-3" танкини қайтариб берди, деб хабар бермоқда ТАСС ахборот агентлиги.
"Бу мен ва бутун Исроил фуқаролари учун жуда муҳим лаҳза бўлди. Биз дипломатик муносабатларимиз янгиланганининг 25 йиллигини нишонламоқдамиз", деб изоҳ берди бу вазиятга Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху.
Нетаньяху, шунингдек, Исроил Иккинчи жаҳон урушида Қизил армия нацистларга қарши курашда ўйнаган ролини ёдда сақлаши ва ҳурмат қилишини таъкидлаб ўтди.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш