20:35 / 11.06.2016
8807

Миллиардер Уоррен Баффет билан хайрия ланчини ўтказиш 3,5 млн долларга сотилди

АҚШлик миллиардер ва сармоячи Уоррен Баффет билан хайрия ланчини ўтказиш интернет-аукционда 3,5 млн долларга сотилди, деб хабар бермоқда The Wall Street Journal.

Таъкидланишича, харидор тадбиркорнинг мухлиси бўлиб, у номаълум бўлиб қолишни истаган. 

Ўтган йили Баффет билан ланч Хитойнинг Da Lian Zeus Entertainment Company компаниясига 2,3 млн долларга сотилганди.

Top