Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 14:46 / 13.06.2016
4094
1 дақиқада ўқилади
ОАВ: Мьянмадаги сув тошқинлари 12 кишининг ҳаётига зомин бўлди
9 июндан Мьянма давлатида ёмғир мавсуми кучли ёмғирлар ёғиши билан бошланди. Бунинг оқибатида, мамлакатнинг кўплаб туманларида сув тошқинлари юз берган.
3 кун ичида тошқинлардан 12 киши ҳалок бўлган, деб хабар қилмоқда “Синьхуа” агентлиги.
Экспертларнинг фикрича, 2016 йил табиий офатдан етказилган иқтисодий зарар ва талофат ўтган йилгидан кўпроқ бўлади.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш