Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқ полицияси: ИШИД жангарилари Ал-Фаллужадан қочмоқда
ИШИД террорчилик гуруҳи жангарилари Ироқнинг Ал-Фаллужадан шаҳридан Ироқ кучларининг ҳужуми остида оммавий равишда қочмоқда, деб маълум қилди Ироқ федерал полицияси бошлиғи Раид Шокир Жавдат. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.
"ИШИД жангарилари Ал-Фаллужадан ғарбга томон оммавий равишда қочмоқда", деб айтди Жавдат.
Жавдатнинг айтишича, айни вақтда ҳукумат қўшинлари шаҳарнинг марказидаги маъмурий биноларга томон 4 йўналишда ҳаракат қилмоқда. Жавдатнинг таъкидлашича, яқин орада шаҳарнинг ИШИДдан тўлиқ озод этилганини қайд қилиш мумкин бўлади.
12 июнда Жавдат хавфсизлик кучлари шаҳарни 2-3 кун ичида штурм қилишни бошлашлари кераклигини айтганди.