Жаҳон | 21:15 / 17.06.2016
6135
1 дақиқада ўқилади

Назарбоев: “Иқтисодиёт сиёсий қарама-қаршиликка боғлиқ бўлиши керак эмас”

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Петербург халқаро иқтисодий форумида маъруза қилар экан, глобал иқтисодиёт сиёсатдаги турли қарашларга боғлиқ бўлмаслиги лозим, деган фикрни илгари сурди. 

«Ҳозирда барча муаммоларда интеграция ва глобализацияни айблаш тенденцияси кузатилмоқда. Ҳаммаёқда деворлар қуришга оид чақириқлар янграмоқда. Аммо глобал иқтисодиётга интеграция кўплик қилмаяпти, балки етишмаяпти», — деб қайд этган Назарбоев. 

Унинг фикрича, иқтисодий жиҳатдан қамалиб олиш, ҳеч бир муаммони ҳал этмайди, балки уни мушкуллаштиради. 

«Иқтисодиёт сиёсат қурбони бўлиши керак эмас, аммо барчамиз санкциялар мисолида бунинг аксини кўриб турибмиз», — деб таъкидлаган Қозоғистон раҳбари. 
Бундан аввалроқ, Назарбоев Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва ЕИ ўртасида қўшма форум ўтказиш таклифини илгари сурганди.