Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойнинг Alipay тизими Германиянинг Wirecardини харид қилмоқда
Жаҳондаги йирик онлайн чакана савдо компанияларидан бири Alibabaнинг Alipay электрон тўлов тизими Германиянинг шу соҳада фаолият юритувчи Wirecard компаниясининг 25 фоиз акцияларини харид қилиш ниятида. Бу ҳақда, China Daily нашри хабар қилмоқда.
Нашрнинг ёзишича, икки томон ҳам битимга қизиқиш билдиришган. Alipay Wirecard тажрибасига эҳтиёж сезаётган бўлса, немис компанияси йирик сармоядорга муҳтождир". Бироқ, ҳозирча томонлар мазкур хабарга изоҳ беришгани йўқ, деб таъкидлайди газета.
China Dailyнинг қайд этишича, Alibaba компанияси стратегиясида Европа мамлакатларига жиддий эътибор қаратилган.
"Биз, Жануби-Шарқий Осиё, Россия ва Европа каби минтақаларга қизиқмоқдамиз", - деган эди Alibaba асосчиси Жек Ма.
Alipay хизмати 2004 йилда ташкил этилган бўлиб, ундан 300 млнга яқин одам фойдаланади. Ҳар куни, 45 млн атрофида тўлов амалга оширилади. Ҳозирги вақтда, Аlipay 180та банк билан ҳамкорлик қилади.
Фото:Xinhua
Мавзуга оид
15:00 / 08.10.2025
Дунё бўйлаб миллий валютада харидлар: HUMO ва Alipay ўртасидаги ҳамкорлик янги имкониятларни очмоқда
02:32 / 10.09.2025
Alibaba ҳуманоид роботларга инвестиция киритди
13:49 / 30.01.2025
Alibaba DeepSeek’дан устун сунъий интеллект ишлаб чиққанини маълум қилди
20:31 / 03.05.2022