Ҳозирда сервисга Octobankʼнинг Оctоmobile иловаси уланган бўлиб (бошқа банклар эса уланиш жараёнида), унга исталган картангизни бириктиришингиз ва унинг афзалликларини баҳолашингиз мумкин. Ушбу хизматга уланган банклар рўйхати бизнинг сайтимизда (https://humoalipay.uz).
Бизнесменлар ва саёҳатчилар учун қулайликнинг янги даражаси
HUMO ва Alipay+ ҳамкорлиги чегараларни олиб ташлайди ва чет элдаги қулай ҳамда хавфсиз ҳисоб-китоблар учун янги имкониятларга йўл очади. Ушбу интеграция туфайли, HUMO карталарининг соҳиблари бутун дунё бўйлаб саёҳат қилишлари ва ўз банкларининг иловалари* орқали товар ва хизматлар ҳақини бевосита сўмда тўлашлари мумкин. Энди айирбошлаш шохобчаларини қидириш ва нақд пул олиб юриш шарт эмас.
Alipay+ дўконлар ва ресторанлардан тортиб меҳмонхоналар ва транспортгача – хизматларнинг кенг кўламидан фойдаланиш имконини беради. Чет элга сафарга чиққанда маҳаллий иловаларни юклаб олиш ва уларда рўйхатдан ўтиш зарур бўлмайди. Харидлар ҳақини бевосита сўмда тўлаш учун Alipay+ га интеграцияланган Ўзбекистондаги банкингиз иловасининг* ўзи кифоя. Сервис дунёнинг 50 дан зиёд мамлакатида амал қилади. Улар қаторида Хитой, Туркия, БАА, АҚШ, Таиланд, Қозоғистон (Қозоғистонда “Kaspi bank” QR-кодлари орқали тўловни амалга ошириш мумкин) ва бошқа кўплаб мамлакатлар бор.
“Биз чет эл сафарларини максимал тарзда қулай қилишга интиламиз: HUMO ва Alipay+ орқали сўмда амалга оширилган тўлов фойдаланувчилар учун одатий бўлган Ўзбекистон банклари иловалари орқали силлиқ ўтади”, - дея шарҳлади HUMO стратегик ривожлантириш департаменти директори Ольга Амангелдиева.
Бу Ўзбекистонлик фойдаланувчилар учун саёҳатлардаги имкониятлар ва молиявий эркинликни англатади, чунки сафарда ҳам одатий кундалик тўловлар уйдагидек осон амалга оширилади.
Жараён қандай кечади?
1. Чет элда бўлганингизда банкингиз мобиль иловасини* очинг.
2. Сотувчининг Alipay+ логотипли QR-кодига камерани йўлланг.
3. Тўловни тасдиқланг. Тайёр! Сумма автоматик равишда HUMO картангиздан, сўмда ечиб олинади.














