Жаҳон | 18:05 / 29.06.2016
8060
2 дақиқада ўқилади

Олимлар Зика вирусига қарши вакциналар ишлаб чиқишди

АҚШ ва Бразилия олимлари хавфли Зика вирусига қарши иккита эмлаш воситаси ишлаб чиқишди. Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, янги вакцина ҳайвонларда синаб кўрилганда, ижобий самара бергани аниқланган. Эндиликда уни одамларда синаб кўриш талаб этилади, деб ёзмоқда Nature журнали. 

Эмдорилардан бири Зика вируси Бразилия намунасининг ДНК негизида ишлаб чиқилган. Яна бири, Пуэрто-Рикадан келтирилган ҳамда тозаланган ва фаоллиги ўлдирилган вирус асосида ҳосил қилинган. Илмий изланишларга  Ҳарвард Университети профессори Дэн Барух раҳбарлик қилган. 

Олимлар синов ишлари чоғида, эмланган сичқонларга Зика вирусини 4 ҳафта давомида юқтиришга ҳаракат қилишган. Алоҳида гуруҳларга 8 ҳафтагача Зика вируси билан таҳдид қилинган. Бироқ, ҳайвонларнинг иммунитети вирусга қаршилик кўрсата олган. 

Эътиборли жиҳати шундаки, сичқонлар қонидан антителалар чиқариб юборилганидан кейин ҳам, зараркунандалар Зикага чалинмаган. Шунга қарамай, профессор Барух хулоса қилишга эрта эканини айтмоқда. Чунки, бу вакциналар инсонларда ҳам шундай самара бериши номаълум. 

Барух ҳамкасблари билан бирга шу йилдаёқ вакциналарнинг инсонлардаги синовини бошлашни режалаштирмоқда. 

Мавзуга оид

Эълонлар

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Octobank'нинг 2025 йилдаги дастлабки натижалари: жадал ўсиш ва халқаро миқёсдаги эътироф

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти