Жамият | 14:07 / 29.06.2016
17621
1 дақиқада ўқилади

Учтепа туманидаги 116-сонли мактабда расмлар танлови бўлиб ўтди

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Учтепа туман Кенгаши томонидан “Ёзни “Камолот” билан!” лойиҳаси доирасида “Гўзал ва бетакроримсан муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо Ўзбекистоним!” мавзусидаги расмлар танлови ўтказилди. Танлов тумандаги 116-сонли умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган ёзги оромгоҳда дам олаётган ёшлар ўртасида бўлиб ўтди. 

Болалар беш гуруҳга бўлинган ҳолда ўзларининг мустақил Юрт, жонажон Ватан тўғрисидаги фикрларини қалам орқали ифода этишиб, ўзаро баҳслашишди. Энг яхши расмлар муаллифи деб топилган жамоалар танлов сўнггида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Учтепа туман Кенгашининг фахрий ёрлиқлари билан тақдирландилар.
 


“Камолот” ЁИҲ Учтепа туман Кенгаши матбуот хизмати

Мавзуга оид