06:57 / 01.07.2016
12089

Баҳрайн пойтахти яқинида портлаш юз берди

1 июлга ўтар кечаси Баҳрайн пойтахти Манама яқинида портлаш юз берди. Оқибатда бир аёл ҳалок бўлди, уч бола жароҳат олди. Қурбонлар ва жабрланганлар ҳақидаги маълумот аниқлаштирилмоқда.

Мамлакат ҳукумати бўлиб ўтган воқеани теракт дея баҳолади. Дастлабки маълумотларга кўра, йўлга яшириб қўйилган портловчи қурилма ҳаракатга келган. Айнан шу портловчи қурилмага аёл машинаси тушиб қолган.

"Теракт Баҳрайн фуқаросининг ўлимига ва уч боланинг жароҳатланишига олиб келди. Аёлнинг автомобили йўлида Ал-Ақар аш-Шарқийда портлаш юз берган", деб маълум қилди қироллик ички ишлар вазирлиги.    

Полиция ушбу ҳолат юзасидан тергов бошлади. Таъкидлаш жоизки, икки кун аввал Баҳрайн Истанбулдаги теракт муносабати билан Туркияга ҳамдардлик билдирганди.

Top