Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШнинг Жидда шаҳридаги бош консуллигига номаълум кимса ҳужум уюштирди
Саудия Арабистони подшоҳлигининг «иқтисодий пойтахти» Жидда шаҳри маҳаллий хавфсизлик кучлари, АҚШнинг бош консуллиги биноси ёнида портловчи мосламани ишга туширмоқчи бўлган шахсни отиб ўлдирди, деб хабар қилмоқда Sky News Arabia.
Қайд этилишича, қуролланган эркак Америка консуллигининг биносига ҳужум қилмоқчи бўлган. Шу сабаб, хавфсизлик кучлари ўқотар қуролдан фойдаланишга мажбур бўлишган ва жиноятчини отиб ташлашган.
Айни вақтда, суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Полиция ходимларидан жабрланганлар бор-йўқлиги ҳамда етказилган талофатлар ҳақида хабарлар йўқ.
Мавзуга оид
22:08
Эпштейн иши бўйича материалларда ўзбекистонлик «модел қиз» хатлари борлиги маълум бўлди
21:33
«Эпштейн иши»нинг 5 та муҳим оқибати: нега бу иш ҳали тинчимаслиги ҳақида
19:02
Ўзбекистон ва АҚШ ҳукуматлари муҳим фойдали қазилмалар тўғрисида англашув меморандумини имзолади
18:27