Жаҳон | 16:12 / 04.07.2016
6067
1 дақиқада ўқилади
Туркия Россияга Инжирлик авиабазасидан фойдаланишга рухсат бериши мумкин
Туркия ўз ҳудудидаги Инжирлик авиабазасида Россия самолётлари ИШИДга қарши амалиётлар учун фойдаланишига рухсат бериши мумкин. Бу ҳақда Haberler хабар тарқатди.
Туркия ТИВ раҳбари Мавлюд Човушўғлининг айтишича, Анқара ИШИДга қарши кураш олиб борувчи барча билан ҳамкорлик қилишга тайёр. У база айнан шу мақсадда ташкил этилгани ва Россия билан бу борада ҳамкорлик қилинишига тўсиқ йўқлигини таъкидлаган.
Човушўғли бу борада Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан муҳокама ўтказилишини қўшимча қилган.
Бундан аввалроқ, Туркия бош вазири Биноли Йилдирим Германия Мудофаа вазири Урсула фон дер Ляйенга Инжирликдан фойдаланиш учун рухсат берилганини маълум қилганди.