Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистоннинг Кашмир штатидаги тартибсизликларда 21 киши ҳалок бўлди
Ҳиндистоннинг шимолидаги Кашмир штатидаги тартибсизликларда камида 21 киши ҳалок бўлди, 230 дан ортиқ киши жароҳат олди. Бу ҳақда штат полицияси маълум қилди.
Хавфсизлик кучлари ва "Хизб-ул-Мужаҳидин" айирмачи гуруҳининг 3 аъзосининг йўқ қилинишига қарши чиқаётган маҳаллий аҳоли ўртасидаги тўқнашувлар 8 июлда бошланганди. 9 июлда полиция бўлимига уюштирилган ҳужумдан кейин 3 нафар полициячи бедарак йўқолганди.
Жамму ва Кашмир ҳукумати фуқароларнинг ўлими муносабати билан афсус билдирди ва ҳуқуқ-тартибот муассасалари томонидан ваколатларнинг чегарадан чиқиши ҳолатларини тергов қилишга ваъда берди.
Кашмирдаги айирмачи гуруҳлар 1980-йиллардан бери Ҳиндистондан мустақил бўлиш учун қуролли кураш олиб боради. Ҳиндистон ҳукумати жангариларни қурол-аслаҳа билан таъминлашда Покистонни айблаб келади, Покистон эса бу айбловларни рад этиб келади.