Иқтисодиёт | 08:59 / 12.07.2016
6003
1 дақиқада ўқилади

eBay Исроилнинг интернет хизматини харид қилди

Фото: AP

Американинг eBay интернет савдо майдони Исроилнинг интернет савдоларини кенгайтириш хизмати билан шуғулланувчи SalesPredict компаниясини харид қилди. Компания истеъмолчиларнинг ҳатти-ҳаракатларини баҳолаш ва уларни ўзгартириш борасида иш олиб боради. 

Қайд этиш жоизки, eBay мазкур битим билан сунъий ақл, машина воситасида ўргатиш ва big data (йирик маълумотларни сақлаш) соҳаларидаги фаолиятини давом эттиради. Бунгача, дунёнинг энг йирик кимошди савдо майдони шу соҳада фаолият юритувчи яна бир компания Expertmakerни харид қилганди. Янги келишувга кўра, SalesPredictнинг айрим ходимлари eBay жамоасига қўшилади. Исроил компаниясининг асосчилари Ярон Закаи-Ор ва Кира Радинскаялар eBayнинг Исроил бўлимида маҳсулотлар ва фан бўйича директор лавозимини эгаллашади.

Ҳозирча, битим нархи эълон қилинмаяпти. AfterDox, Redline Capital, KGC Capital ва Pitango Venture Capital каби фондлар 2012 йили ташкил этилган SalesPredict хизматининг сармоядорлари бўлган.

Мавзуга оид