Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия мева ва сабзавотларни Ўзбекистондан етказиб бериш тарафдори
uzdaily.uz
Ўзбекистон билан қишлоқ хўжалик соҳасида ҳамкорлик қилиш Россия учун устувор ва узоқ муддатли стратегик вазифалардан бири ҳисобланади. Бу ҳақида Тошкентда бўлиб ўтаётган Халқаро мева ва сабзавот кўргазмасида Россия Федерацияси қишлоқ хўжалик вазирининг ўринбосари Сергей Левин маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Россия Ўзбекистондан мева ва сабзавотларни етказиб беришни оширишга алоҳида эътибор қаратади.
РФ президенти Владимир Путин ҳукуматга бу йўналишда Ўзбекистон билан алоқаларни фаоллаштириш ҳақида тўғридан-тўғри вазифа берган.
Левиннинг таъкидлашича, Россия Ўзбекистон билан ҳар томонлама ҳамкорлик қилишга тайёр. Шунингдек у Халқаро мева ва сабзавот ярмаркаси Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги аграр ҳамкорликни янада ривожлантиришда янги имкониятларни очади. Бундан ташқари ярмарка қишлоқ хўжалиги соҳаси вакилларининг бошқа мамлакатлардаги ҳамкасблари билан мулоқот қилишига имкон яратади, деб ҳисоблайди вазир ўринбосари.
"Ишончим комилки, мазкур ярмарка Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги иқтисодий ва сиёсий муносабатларга янгича тус беради", - дея қўшимча қилди Левин.
Мавзуга оид
23:08 / 05.02.2026
Санкт-Петербургда ноқонуний мигрантларни қидириш учун итлар ва дронлар ишга солинди
22:35 / 05.02.2026
Россия элчихонаси Ўзбекистонни янги миграция сиёсати ҳақида хабардор қилди
21:03 / 05.02.2026
2025 йилда 200 га яқин ўзбекистонлик Россиядан бошпана сўради
18:27 / 05.02.2026