09:25 / 13.07.2016
22128

Тошкент шаҳри аҳолиси inDriver мобил такси хизматига ўтмоқда

Фото: inDriver

Тошкент шаҳри борган сари мегаполисларнинг янги глобал тенденцияларини ўзида қамраб олмоқда. inDriver халқаро сервиси кириб келиши муносабати билан пойтахтнинг минглаб аҳолиси такси хизматини ўзи учун қулай бўлган мобил илова орқали буюртма қилишни афзал кўрмоқда.

Хизматга уланиш учун телефонга Android, iOS ёки Windows Phone платформаларидан inDriver иловасини юклаб олсангиз кифоя.

Тошкентдаги йўловчилар бундай хизматнинг устунлигига тўғри баҳо беришмоқда. Сервиснинг бошқа хизматлардан фарқли қулай томони – ягона диспетчерлик хизматининг йўқлиги ва микротендерлар механизми, inDriver орқали буюртма қилинганда, фойдаланувчи саёҳатнинг шартларини ўзи белгилайди, шунингдек автомобиль ва ҳайдовчини ҳам мижознинг ўзи танлайди. Энди таваккал қилиб, кўчага чиқиб такси тўхтатиш ёки ҳамёнбоп тариф ва бўш машина илинжида диспетчерлик хизматларига қўнғироқ қилишнинг ҳожати йўқ.

Биз билан ҳам вақтингиз, ҳам пулингиз тежалади. Иловага юборилган сўровни биринчи навбатда энг яқин масофадаги ҳайдовчилар кўришади, шу боис авто етказиб беришга саноқли дақиқаларгина кетади. Замонавий технологиялар туфайли автомобиль етказиб бериш ўртача 5 дақиқа вақтни олади. inDriver саёҳатларининг ўртача баҳоси эса микротендерлар сабаб анъанавий такси хизмати сафарларидан 30 фоизга арзон.

Мобил илованинг муҳим ижобий томонлари унинг оддийлиги ва қулайлигидадир. Буюртмани амалга ошириш жуда осон: шунчаки илова шаклида “Қаердан”, “Қаерга” ва “Нархи” қаторларини тўлдирсангиз, бас. Яқин орадаги такси ҳайдовчилари фойдаланувчига ўзлари қўнғироқ қилишади.

inDriver иловасининг функционал ва технологик хусусиятлари барчага бирдек маъқул келади. Кўплаб опциялар саёҳатнинг қўшимча шартларини кўрсатишга имкон яратади: авто ёки микроавтобус танлаш, болалар креслоси бўлган машинани танлаш ва ҳ.к.

Йўловчи буюртмани расмийлаштириб, илова функционалидан ҳайдовчигача бўлган масофани кўриб туради ва буюртма қилинган машинанинг белгиланган жойга қандай йўл билан ҳаракатланаётганини шаҳар харитасида кузатиб туради. Бундан ташқари, йўловчи махсус бўш авто харитасида истаган ҳайдовчисини танлаши ва унга тўғридан-тўғри қўнғироқ қилиши мумкин. Иловада ҳайдовчининг сурати, исми шарифи ва ёши, шунингдек унинг автомобили русуми ва рақами, рейтинги ҳамда аввалги мижозлар ёзиб қолдирган фикр-мулоҳазалари кўрсатилади.

inDriver хизмати таъминлайдиган хавфсизликни алоҳида таъкидлаш жоиз. Йўловчи уни манзилига олиб кетаётган ҳайдовчи ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлади. Барча ҳайдовчилар лицензияга эга. Илова ёрдамида йўловчи ундан олдинги мижозлар қолдирган баҳоларга қараб саралаши ва ўзи ҳар бир ҳайдовчига баҳо бериши, у ҳақида ўз фикрини ёзиши ёки шикоят қилиши мумкин, барча маълумотлар сифат хизмати томонидан тезкорлик билан ўрганилиб, чора кўрилади. Фойдаланувиларнинг баҳолари ва фикрларини қўллаб-қувватлаш, шунингдек саёҳатларнинг тўлиқ тарихини юритиш буткул ошкоралик ва сифат назоратини йўлга қўяди.

Сиз ҳам inDriver’га қўшилинг ва унинг барча имкониятларини баҳоланг! iOS, Android ва Windows Phone учун inDriver иловасини юклаб олиш.

Реклама ҳуқуқи асосида.

Top