Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Инсон иммун тизими хулқ-атворга таъсир қиладими?
Виржиния университети тиббиёт мактабининг бир гуруҳ биологлари, инсоннинг ижтимоий фаоллиги унинг иммун тизимига боғлиқ, деган фикрни илгари суришмоқда. Улар томонидан ўтказилган тадқиқот натижалари Nature журналида эълон қилинган.
Муаллифлар, иммун тизимини ташкил этувчи гамма-интерферони молекулалари сичқонларнинг ҳатти-ҳаракатига таъсир этганини аниқлашган. Гамма-интерферон иммун тизим томонидан танага бактериялар ва вируслар тушганида ишлаб чиқарилади. Олимлар, ижтимоий алоқалар вақтида ҳам гамма-интерферон фаол равишда ишлаб чиқилганига гувоҳ бўлишган. Тажрибадаги сичқонларда айни молекулаларни ишлаб чиқиш тўхтатилганда, улар ўз фаоллигини камайтирган. Гамма-интерферони ишлаб чиқиш қайта бошланганда, кемирувчиларнинг фаоллиги яна ортган.
Авваллари, олимлар иммун ва асаб тизими бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолатда фаолият юритади, деб ҳисоблашарди.
Мавзуга оид
22:03 / 07.11.2025
Биргина Мамдани эмас: демократлар яна қаерларда ғалаба қилди ва бу нима учун муҳим?
19:11 / 18.07.2021
Эмланганларда қанча вақтда коронавирусга қарши турғун иммун тизими шаклланиши бўйича изоҳ берилди
16:18 / 29.09.2020
Covid-19’га қайта чалиниш мумкинми? – Мутахассис аҳоли орасида тарқалган хабарлар бўйича изоҳ берди
12:45 / 30.03.2020