Жаҳон | 15:09 / 15.07.2016
7516
1 дақиқада ўқилади

Францияда Ницца теракти туфайли 3 кунлик мотам эълон қилинди

Фото: Reuters

Ниццада содир этилган терактдан сўнг Францияда уч кунлик мотам эълон қилинди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Мануэль Вальснинг баёнотига асосланиб, РИА «Новости» хабар берган.

«Республика президенти қурбонлар хотирасига бағишлаб Францияда 16, 17 ва 18 июль кунлари миллий мотам эълон қилди. Бугундан барча давлат ташкилотларида Франция байроғи туширилсин», — деган вазир.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид