Жаҳон | 22:26 / 15.07.2016
5747
1 дақиқада ўқилади

Лондонда қурилмоқчи бўлган осмонўпар бино 58 қаватга "кесиб ташланди"

Лондонда "Паддингтон" метро станцияси ёнида осмонўпар бино қурмоқчи бўлган қурилиш компанияси ҳудудни ўзлаштиришнинг янги режасини чоп этди. Энди 254 метрлик бино ўрнига фирма дўконлар ва ресторанлар жойлашадиган 14 қаватли бино қуради. У 12 метрли колонналар устида туради, деб ёзмоқда Financial Times.

Лойиҳа инвестори ўз қурилиш режаларини бинонинг қурилишига Лондонда баланд бинолар қурилишини қораловчи "Горизонт чизиғи ортига" жамоатчилик ҳаракати фаоллари қарши чиқа бошлаганларидан кейин қайта кўриб чиқишга мажбур бўлди. 

Дастлаб метро станцияси ёнида 72 қаватли кўп квартирали бино қурилмоқчи бўлган.