Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 19:19 / 15.07.2016
3061
1 дақиқада ўқилади
Ницца аэропорти эвакуациядан кейин ўз фаолиятини тикламоқда
Фото: © AP
Ницца аэропортидаги вазият ўз ўрнига тушмоқда, йўловчилар терминал биносига ўтмоқда. Бу ҳақида РИА “Новости” аэропорт вакили Жеральдин Жиронинг маълумотига асосланиб хабар қилди.
“Одатда қаровсиз юк топилса, биз ундан худди бугунгидек халос бўламиз. Аэропорт фаолияти нормал режимга қайтмоқда”, - дея таъкидлади у.
Яна бир нашр - Associated Press’да келтирилишича, юкларни олиш учун йўловчиларнинг аэропорт биносига қайтиши сўралмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш