Жаҳон | 08:35 / 16.07.2016
6087
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған армия сафида ҳибсга олишлар ва тозалашлар ўтказилишини маълум қилди

Фото: Reuters

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған мамлакат жануби-ғарбидаги Мармарисе меҳмонхонасидан кетиши вақтида бино бомбардимонга учрагани ҳақида маълум қилди.

"Улар мен меҳмонхонадан чиққанимда у ерга зарба беришди. Давлат тўнтариши бир ҳовуч хоин ҳарбийлар томонидан содир этилди. Уларнинг барчаси бартараф этилади, бунга ҳеч ким шубҳа қилмаслиги керак. Мен ҳеч қаерга кетмайман, ўз халқим билан қоламан", деган Эрдўған.

"Биз армиямизни хоинлардан тозалаймиз. Улар халққа қарши қурол кўтариб чиқишди. Яна кўплаб ҳибсга олишлар бўлади. Зарур бўлса энг юқори лавозимлилар ҳам ҳибс қилинади", деган у.