Жаҳон | 00:46 / 17.07.2016
10270
1 дақиқада ўқилади
Истанбулда Эрдўған тарафдорларининг намойишлари яна бошланди
Истанбулда кеч тушиши билан Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған тарафдорларининг намойишлари яна бошланди.
Маҳаллий вақт билан соат 21:50да ҳукмрон партия байроқларига эга одамлар ва автомобиллар оқими шаҳар кўчаларини тўлдирди.
Отатурк хиёбонида навбатчилик қилаётган полициячиларнинг айтишича, кўп кишилик акция уюштирилишининг сабабларидан бири Эрдўғаннинг шаҳар аҳолиси олдида нутқ сўзлагани бўлган.
Полициячилар тартибсизликлар кузатилмаётганини қайд қилишди. Шу билан бирга шу хиёбондан сиреналари ёқилган бир нечта ўт ўчириш машинаси ўтиб кетган.
Айни вақтда одамлар Истанбулнинг марказий кўчалари ва майдонларида йиғилмоқдалар. Ҳозирда Эрдўғаннинг бир неча минг тарафдори иштирокида кўп кишилик акциялардан бири Таксим майдонида ўтмоқда.