Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиянинг янги ракета-ташувчисига қозоқча ном берилади
"Бойтерек" Россия-Қозоғистон коинот лойиҳасида ишлатиладиган ўрта синфдаги янги ракета-ташувчи "Сунқар" (Шунқор) қозоқча номини олади.
"Биз россиялик ҳамкорларимиздан бизга ракетага ном беришга ижозат берганлари учун миннатдормиз. Ва бизнинг дўстона муносабатларимизни ривожлантириш учун муҳим бўлган "Бойтерек" каби лойиҳа энг янги технологиялар қўлланган ҳолда амалга оширилишидан хурсандмиз. Бу лойиҳа Қозоғистон ва Россия халқларига хизмат қилади", деб маълум қилинди Қозоғистон коинот агентлигида.
"Сунқар" ракетаси 2018-2025 йиллар ичида яратилади, бунга 30 млрд рубль кўзда тутилган. Ҳозирча "Бойтерек" бўйича ҳамкорлар "Протон" ракета мажмуасини модернизациялаш ва биргаликда ишлатиш билан шуғулланмоқдалар.
Мавзуга оид
20:20 / 27.12.2019
Хитой ўзининг энг катта фазовий ракетасини орбитага учирди
11:09 / 03.02.2018
Япония дунёдаги энг кичкина ракета-ташувчини учирди
09:37 / 15.09.2017
Ақл бовар қилмас видео: Falcon 9 ракетасининг муваффақиятсиз қўнишлари бир видеога жамланди
19:11 / 27.07.2017