Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОАВ: Туркияда исёнчилар етакчиси ўз айбига иқрор бўлди
Туркияда ҳарбий тўнтаришга уринишда исёнчиларнинг етакчиси сифатида қўлга олинган, Туркия Ҳарбий-ҳаво кучларининг собиқ бош қўмондони генерал Оқин Ўзтурк ўз айбига иқрор бўлди. Бу ҳақда Anadolu давлат ахборот агентлиги хабар тарқатди.
Ўзтурк 2015 йилнинг августига қадар Туркия Ҳарбий-ҳаво кучлари бош қўмондони вазифасида фаолият кўрсатган. У лавозимидан кетгач ҳам Туркия Олий ҳарбий кенгаши аъзоси бўлиб қолганди.

Ўзтурк мухолифатчи Фатҳуллоҳ Гулен билан алоқадор бўлиши мумкинлиги тахмин қилинган. Айни вақтда АҚШда истиқомат қилаётган Фатҳуллоҳ Гулен Туркия ҳукумати томонидан ҳарбий тўнтариш ташкилотчиси сифатида кўрилмоқда.
Охирги маълумотларга кўра, Туркияда давлат тўнтаришига уринишга алоқадорликда гумон қилиниб, 112 генерал ва адмирал қўлга олинди, улардан 50 нафари ҳибс қилинган, қолганларини тергов қилиш ишлари давом этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 16 июлга ўтар кечаси Туркияда давлат тўнтаришига уриниш содир этилди. Уриниш муваффақиятсизликка учради, 16 июль куни исён бостирилгани маълум қилинди. Туркия бош вазири тўқнашувлар вақтида 290 киши ҳалок бўлгани, 1400 киши жароҳатланганини маълум қилган.
Бундан олдинроқ, Туркия полицияси НАТО ва АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг Туркия жанубидаги Инжирлик ҳарбий базасида текширув ўтказгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
18:46 / 18.12.2018
ОАВ: Туркияда Гуленнинг жияни етти ярим йилга қамалди
16:41 / 30.03.2017
Эрдўған Тиллерсон билан ИШИД ва Гулен масаласини муҳокама қилди
17:49 / 22.02.2017
Истанбулда Гуленнинг асосий адвокати қўлга олинди
17:13 / 07.02.2017